2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «ЮКСАК» подстанциясида таъмирлаш ишлари давом этмоқда
  • 20.08.2025
  • 11

⚙️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220 /110/35/10/6 кВ кучланишли «ЮКСАК» подстанциясидаги мойли ўчиргичлар кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. 

Барча таъмирлаш ишлари меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилмоқда.

✍️  Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, очиқ тақсимлаш қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан  шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot