2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: «Иштихон» подстанциясида асфальт қопламасини ётқизиш ишлари якунланди
  • 20.08.2025
  • 7

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиалида томонидан 20-сонли фармойиш асосида 220/110/10 кВ кучланишли «Иштихон» подстанцияси ҳудудида асфальт йўл қопламасини ётқизиш ишлари тўлиқ амалга оширилди.

Иш жараёни давомида ер сатҳи текисланиб, асос қатлами мустаҳкамланди ҳамда сифатли асфальт қатлами ётқизилди.

Ушбу ишлар натижасида подстанция ҳудудида транспорт ва ходимлар ҳаракати янада хавфсиз ва қулай бўлди.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati   

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot