2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Эълонлар
Диққат, Эълон! “Энг яхши таклифларни танлаб олиш” асосида шартномалар тузиш учун режалаштирилган хизматлар рўйхати
  • 20.08.2025
  • 18

 “Ўзбекистон МЭТ” АЖ, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли “Изолятор” подстанциясида мавжуд, қуввати 10 МВА бўлган 35/6 кВ кучланишли Т-2  трансформаторини таъмирлаш юзасидан

▶️ Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли “Изолятор” подстанциясидаги 10 МВА қувватли 35/6 кВ Т-2 трансформаторининг шикастланган бирламчи ҳамда иккиламчи чўлғамларини таъмирлаш. 

Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил август-сентябрь ойлари ичида 15 кун муддатда.

Иш ҳажми: 

1️⃣ Таъмирлаш-тиклаш ишларидан аввал техник кўрикдан ўтказилиб, нуқсон далолатномасини тузиш;  

2️⃣ Таъмирлаш-тиклаш ишларидан аввал ва кейин барча синов ишларини бажариш;

3️⃣ Таъмирлашдан аввал ва кейин трансформатор мойини кимёвий ҳамда хромотографик анализларини ўтказиш; 

4️⃣ Шикастланган чўлғамни қайта ўраш, изоляциясини тиклаш; 

5️⃣ ТСФ ва ВОФ даги силикагелни алмаштириш; 

6️⃣ Заруратга кўра РПН текшириш;

7️⃣ Заруратга кўра ёғга чидамли резинали зичлагичларни алмаштириш; 

8️⃣ Таъмирлаш жараёнида трансформатор мойининг изоляция даражасини меъёрий кўрсаткичларга келтириб, дегазация қилиш (тозалаш). Заруратга кўра меъёр даражасигача янги трансформатор мойини қуйиш (доливка); 

9️⃣ Электр қурилмаларини топшириш-қабул қилиш синовларини ўтказиш; 

1️⃣0️⃣ Таъмирланган трансформаторни кучланиш остига қўйиш жараёнида пудратчи ташкилотнинг малакали масъул ходими иштироки таъминлаш;

1️⃣1️⃣ Заруратга кўра бошқа турдаги ишлар амалга оширилиши ҳам мумкин.

⇒ Эслатма: Барча ҳужжатлар конвертда муҳрланган ҳолда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Харидлар ва трансформация офисига тақдим этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри,Юнусобод тумани, Осиё кўчаси 42-уй.

☎️ Саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: (71) 236-62-11 (душанба -жума кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача).

✍️ Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati