2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида
  • 20.08.2025
  • 29

#Огоҳлантириш

Тошкент туман электр таъминоти корхонаси Сизга шуни маълум қиладики, Тошкент тумани Бунёдкор МФЙ ҳудудида янгидан қурилиб битказилган 110/35/10 кВ Қизғалдоқ подстанциясини босқичма-босқич ишга туширилиши муносабати билан, Магистрал электр тармоқлари корхонаси масъул ходимлари томонидан 110 - 35 кВ тармоқларда монтаж ва демонтаж ишлари бажарилиши ҳисобига электр таъминоти қуйида кўрсатиб ўтилган тартибда қисқа муддатга ўчирилади.

2025 йил 21 август куни соат 07:00 дан 20:00 гача.

⇒ Бунёдкор, Дийдор, Кўксарой, Қорабўрик, Захариқ, Боғизилол, Зарбдор, Кўҳинур, Янги-ҳаёт, Ўрикзор, Олтинтепа, Чиғатой, Қизғалдоқ, Беруний, Оқтош, Шамсиобод, Соҳибкор, Бештерак маҳаллаларида ва ушбу маҳаллалар ҳудудида фаолият юритувчи корхона-ташкилотларда.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудлардаги қисқа муддатга ўчирилиш ва ёқиш ишларининг аниқ вақтлари қўшимча маълумот сифатида телеграм канали орқали бериб борилади.

♦ Келтирилаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун "Миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда "Тошкент ТЭТ" томонидан Тошкент тумани истеъмолчиларидан узр сўраймиз.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati