Кеча хабар берилган таъмирлаш ишлари — эртага, 2025 йил 21 август кунига қолдирилди. "Тахиатош ИЭС"дан чиқувчи ва 220/110/10 кВ кучланишли ”Беруний” подстациясини электр энергия билан таъминловчи 220 кВли Л-Беруний тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинча (қисқа муддатли) узилишлар кузатилиши мумкин.
⚡️ Истеъмолчиларнинг электр таъминотидаги узилишлар кўлами ва муддатини камайтириш мақсадида 220/110/10 кВ кучланишли “Беруний” подстанцияси таъминоти вақтинча 220/110/10 кВ кучланишли “Хоразм” подстанцияси билан боғланган 220 кВ кучланишли Л-Б-Х тармоғи орқали амалга оширилади.
⇒ Истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати