2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Жомбой» подстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 21.08.2025
  • 32

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиалида томонидан «Жомбой» подстанциясида 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасида жойлашган Т-1 трансформаторнинг мойини тозалаш, 110 кВ ва 10 кВ кучланишли қурилмалардаги нуқсонларни бартараф этиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, релели ҳимоя ва автоматика тизимлари синовдан ўтказилди, махсус лаборатория текширувлари ҳам бажарилди.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati   

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot