«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинлари «Яшил макон» дастурида экология ҳамда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалалари муҳокама этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, иқлим ўзгаришига ҳаддан ташқари тутунларнинг ортиши, ишлаб чиқариш ортидан ҳавога қўйиб юборилаётган корбанат ангидриднинг ортиши ва фаунанинг йўқолиб бораётгани сабаб қилинмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 7 миллион бевақт ўлим ҳолатлари атмосфера ҳавоси ва хоналар ҳавоси ифлосланиши оқибатида келиб чиққан. Океанлардан чиқадиган кислород эса инсонларнинг тўлиқ нафас олишига тўлиқ имкон бермайди. Бу етишмовчиликни асосан дарахтлардан чиқадиган кислород тўлдириб боради. Дарахтлар иссиқда салқинлик бериб, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳам ҳимоя қилади. Шунинг учун шаҳар ва қишлоқларимизда яшил муҳитни сақлаш бугунги куннинг ўта муҳим масалаларидан бири ҳисобланади.
Радиомулоқотнинг навбатдаги мавзусида «Тоза ҳаво» ойлиги, "Яшил иқтисодиёт" ҳамда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалалари ҳақида мулоҳаза юрилилди. Дастурда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов ҳам телефон алоқаси орқали иштирок этди.
❗️ Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида навбатдаги «Тоза ҳаво» ойлиги ўтказилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги расмий хабар эълон қилган эди. Тадбир давомида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида ҳамда экологик назорат тўғрисидаги қонунлар ижросини таъминлаш, фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолатини назорат қилиш мақсадида ойлик тадбирлари ўтказилмоқда. Унда энергетика соҳаси корхона ва ташкилотлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Шунингдек, радиомулоқотда "Яшил иқтисодиёт" — экологик хавфларни ва экологик танқисликни камайтиришга қаратилган ҳамда атроф-муҳитни бузмасдан барқарор ривожланишни мақсад қилган иқтисодиёт ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди. Бундан ташқари, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги, унинг экологик муҳит билан чамбарчас боғлиқлиги муҳокама этилиб, энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳақида қисқача ахборот берилди.
Радиобошловчи журналист Умида Ҳасанова.
✅ Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati