Бугун ва эртага. яъни 2025 йил 22-23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда 2025 йил 13 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 516-сонли фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга кўра, бутун Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида жорий йилнинг 22-23-август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ҳашардан кўзланган мақсад — маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
⚡️ Барча энергетика соҳаси ташкилотлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, энергетика объектларида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари билан шуғулланишади.
Маълумот ўрнида: умумхалқ хайрия ҳашарига оид фото-видео хабарлар барча магистрал электр тармоқлари филиаллари телеграм каналларида эълон қилиб борилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати