2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясидаги 220 кВ ли В-Л-Ҳамза-1 ўчиргичида жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда
  • 25.08.2025
  • 35

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали  ходимлари томонидан  500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясидаги 220 кВли  В-Л-Ҳамза-1 ўчиргичида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиш жараёнлари акс эттирилган.

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясидаги 220 кВли В-Л-Ҳамза-1 ўчиргичини жорий таъмирлаш келгусида авариявий ўчишларни олдини олади ҳамда электр қурилманинг ишончли ишлашини таъминлайди. 

Шунингдек, қурилманинг созлиги 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан барқарор таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг

  t.me/BuxoroMET_Axborot