2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.103.1: Магистрал электр тармоқлари филиалларида 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳақида ахборот берилди
  • 25.08.2025
  • 21

«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Жараён» эшиттиришида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳақида ахборот берилди.

Жонли эфирда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов иштирок этди.

⁉️ Онлайн мулоқот давомида журналистларнинг қуйидаги саволларига жавоб берилди:

1️⃣ Энергетика соҳасида, хусусан элект энергетика тармоғида 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай кечмоқда?

2️⃣ Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қароридан кейинги — 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон МЭТ” АЖга балансига ўтганидан сўнг иш жараёни қандай кечмоқда?

3️⃣ Қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика умумтизимига интеграция қилиш жараёни қандай кечмоқда? 

4️⃣ Мавсумга тайёргарлик кўриш учун истеъмолчилар, хонадон эгалари нималарга этибор бериши керак? Тавсияларингиз билан bo‘lishing...

5️⃣ Янги подстанция ва линиялар қуришдаги инновацион ишланмалар борми?

6️⃣ «Қизғалдоқ» подстанцияси ҳамда «Боғзор-1» ва «Боғзор-2» электр узатиш тармоқларида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берсангиз?

7️⃣ Энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масаласи юзасидан истеъмолчиларга мурожаатингиз бўлса, марҳамат... 

⚡️ Эслатиб ўтамиз, радиомулоқот давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансидаги энергетика объектлари генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга етказиб бериш бўйича 24/7 режимида иш ташкил қилингани ҳақида ахборот берилди. 

Радиобошловчи — журналист Дилором Худойбердиева. 

✍️ Дастурни журналист Ўрол Пардаев тайёрлаган.

Марҳамат, радиомулоқот дастури билан танишинг!

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati