Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2025 йил 16 январдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, Фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2024 йилда бажарилган ишлар якуни ва 2025-йллдаги асосий вазифалар тўғрисида”ги 1-сон буйруғи ҳамда Наманган вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси вилоят бошлиғининг 2025 йил 16 январдаги 1-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.
☄️ Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимларининг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг тайёргарлик даражасини текшириш ҳамда ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг Янгиқўрғон туманида жойлашган 110/35/10/6 кВ кучланишли «Исковот» подстанциясида “Бошқарув органлари, ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи полковник Акмалжон Ўринбаев томонидан иш жараёнлари билан яқиндан танишиб, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан керакли тавсиялар берилди.
⚡️ Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали раҳбари ва ишчи ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш жафраёнида қандай ҳаракат қилишларини амалий машғулот орқали кўрсатиб беришди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг