≈ жорий йилнинг 26 август санасида
⏰ Иш вақти: 09:00 дан 17:00 гача
Электр энергиясини узлуксиз ва барқарор тарзда истеъмолчиларга етказиб бериш, юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари самарадорлигини ошириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш линиялар хизмати ходимлари томонидан 110/35/10кВ кучланишли «Дашт» подстанциясидан чиқувчи,
1️⃣ 35 кВ кучланишли Л-Дўстлик электр узатиш ҳаво тармоғини мойли ўчиргичида;
2️⃣ Ушбу подстанциядан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Қизириқ электр узатиш ҳаво тармоғини мойли ўчиргичида
режавий-профилактика ишлари амалга оширилади.
Профилактика ишлари доирасида тармоқдаги цинган изоляторларни алмаштириш ва тармоқ трассаси бўйлаб ўсиб чиққан ва симларга тегиши эҳтимоли бўлган дарахт шохлари калталаниб тозаланди.
❗️ Кучли шамол, ёмғир ёки бошқа табиий омиллар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
♦ Бундай тадбирлар юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари инфратузилмасини муҳофаза қилиш, хавфсиз эксплуатация жараёнини таъминлаш ва аҳоли ҳамда йирик саноат истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
✍️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқланган.
▶️ Батафсил
Эслатиб ўтамиз, муҳофаза зоналарида тақиқланган ишлар, жумладан ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарлик мавжуд.
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!
❗️ Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори, 3-боб, 13-бандига мувофиқ Электр тармоғи хўжалиги объектлари – ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган.
Қарорнинг 14-бандида электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари масофаси – электр узатиш линияларининг кучланиш миқдорига мос тарзда белгилаб берилган ва улар қуйидагича:
♦ 35 киловолт кучланишли линиялар учун – 15 метр;
♦ 110 киловолт кучланишли линиялар учун – 20 метр;
♦ 220 киловолт кучланишли линиялар учун – 25 метр;
♦ 500 киловолт кучланишли линиялар учун – 30 метр.
⇒ Эслатиб ўтамиз, электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб – четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб, электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги масофага эга параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми – электр узатиш линияларининг “муҳофаза зонаси” деб аталади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ
филиали каналига обуна бўлинг!