2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли Л-523 электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширлмоқда
  • 26.08.2025
  • 25

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Тошкент учаскаси мутахасислари томонидан 500 кВ кучланишли Л-523 ҳаво тармоғида таянч устунларини тортиб турувчи троссларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.

⚡️ Шунингдек, юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш ишлари бажарилди.

✍️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot