Истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш ҳамда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан Андижон шаҳар, Жанубий Пахтакор кўчасида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
Т-1 20 МВА қувватли трансформатор ҳамда 35 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилиниб, 63 МВА қувватли трансформаторни ўрнатиш учун жой тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июнь санасидан бошлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали