2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 110/10 кВ кучланишли «Тузкон» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:
❇️ Т-2 куч трансформаторига тегишли бўлган барча қурилма ва ускуналари техник кўрикдан ўтказилади;
❇️ Релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларининг барча ускуналарининг ишончлилиги текширилади;
❇️ Мойли ўчиргичларнинг мойи алмаштирилади ва уларга тегишли қурилмалар техник кўрикдан ўтказилади;
⚙️ Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.
⏰ Иш вақти: 09:30 дан 16:00 гача.
Жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида, Шеробод туманинг айрим маҳаллаларида вақтинча электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.
⚡️ Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
❗️ “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг