2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БОШ ПРОКУРАТУРА: Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланинг!
  • 27.08.2025
  • 11

Ёқилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари  давом эттирилмоқда.

⚡️ Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида республикада 2 041 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 221 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган. 

☄️ Мисол учун, шаҳардаги "P.G.B" МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида 0,2 кВт қувватдаги электр энергиясидан куннинг ёруғ вақтида фойдаланиш ҳолати аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича республикада 47 960 та, шу жумладан шаҳарда 4 977 та профилактик тадбирлар ўтказилди. 

❗️Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар!

✔️ Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланинг. 

Назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati