2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияларда модернизация-реконструкция ишлари давом этмоқда
  • 29.08.2025
  • 55

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансидаги энергетика объектларида 2025/2026 йил куз-қиш мавсимига тайёргарлик — модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ҳамда таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Автотранспорт ва механизмлар бошқармасининг маълум қилишича, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «Ангор» подстанциясига ўрнатиш учун қуввати 25000 кВА бўлган транформатор ҳамда «Қорақалпогистон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «ДСЗ» подстанциясига ўрнатиш учун қуввати 6300 кВА бўлган мукаммал таъмирдан чиқарилган трансформатор махсус автотранспорт воситасига ортилиб, йўлга туширилган.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июнь санасидан бошлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati