Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида юртимиз бўйлаб турли хил кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Шу муносабати билан 28 август куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ишчи-ходимлари ўртасида ҳам спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақалар давомида Филиал ишчи-ходимлари ўзларининг жисмоний салоҳиятларини намоён этган ҳолда жамоа бўлиб ҳамда якка тартибда спортнинг
⚽️ футбол;
волейбол;
стол тенниси;
♟ шахмат, шашка йўналишлари бўйича куч синашдилар.
⛹♀️ Яна бир аҳамиятли томони шундаки, Филиалда фаолият кўрсатувчи аёллар ҳам тадбирда муносиб иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритишди.
Якунда юқори ўринларни қўлга киритган иштирокчилар Филиал раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
⚽️ Бундай спорт беллашувлари жамоада ҳамжиҳатлик ва дўстлик руҳини янада мустаҳкамлайди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг
https://t.me/NamanganMET_Axborot