2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БАЙРАМ ТАДБИРИ: "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!"
  • 29.08.2025
  • 77

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик шодёнасига аталган байрам тадбири «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратида катта мажлислар залида бўлиб ўтмоқда. Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясини куйлаш билан бошланди. 

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрамига аталган тадбирлар Акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча магистрал электр тармоқлари филиаллари ва таркибий тузилмаларда ҳам кенг нишонланмоқда. 

Байрам тадбирини Акциядорлик жамияти бошқаруви раисинг биринчи ўринбосари С.С. Артиков очиб бериб, тадбир иштирокчиларига «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақуловнинг Акциядорлик жамиятининг кўпсонли жамоасига аталган табрик сўзлари ва самимий тилакларини етказди. 

Тадбирнинг бадиий қисмида эл суйган адиб ва санъаткорлар иштирок этишмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati