2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 35/10 кВ кучланишли «Қоратоғ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:
❇️ Т-1 куч трансформаторига тегишли бўлган барча қурилма ва ускуналари техник кўрикдан ўтказилади;
⚙️ Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.
⏰ Иш вақти: 09:00 дан 16:00 гача.
Жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида, Узун туманининг айрим маҳаллаларида вақтинча электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.
⚡️ Юзага келадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати