Қирғиз Республикасининг «Миллий электр тармоқлари» компанияси мезбонлик қилаётган мазкур тадбирда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш, шунингдек, 2025 йил вегетация даври якунлари, 2026 йил вегетация даврида сув ресурсларини гидроиншоотлар орқали оқилона бошқариш, яъни минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Бугун, тадбирнинг биринчи куни, Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 46-йиғилиши ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр энергетика ташкилотлари мутахассислари иштирок этишмоқда. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида.
Халқаро тадбир эртага, 5 сентябрь куни ўз ишини якунлайди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати