2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда
  • 03.09.2025
  • 20

"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110/6 кВ кучланишли «Шўро» подстанциясида Т-2 6 кВ 2-шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Таъмирлаш ишлари давомида:

• Механик ва электр қисмларни кўрикдан ўтказиш;
 
• Мой сатҳи, таркиби ва изоляция кўрсаткичларини текшириш;
 
• Контактлар ва изоляция деталларини тозалаш ҳамда зарур қисмларни алмаштириш;

• Ерга уланиш тизимларини назоратдан ўтказиш ҳамда, 2-шиналар тизимидаги 2-трансформатор, 6 кВ қурилмаларини таъмирлаш ишлари бажарилди.

❗️Таъмирлаш ишлари тугагарилгач ускуналар синов тарзида ишга туширилди ва подстанциядан чиқувчи электр тармоқларига кучланиш берилди.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июнь санасидан бошлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot