Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш ҳамда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси — “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни” деб эълон қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 6-7 сентябрь кунлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ «Energo-IT» филиалида меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида икки кунлик саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат тадбири, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, шу билан бирга, Касаба уюшмалари фаолияти ташкил топганига 120 йил тўлиши муносабати билан ўтказилди.
Саёҳатчилар Зомин дам олиш масканида бўлиб, улар учун барча ҳордиқ чиқариш шароитлари яратилди. Ички туризм саёҳати Филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати