110/35/10 кВ кучланишни «Наврўз» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу ишлар подстанциянинг ишончли ва хавфсиз фаолиятини таъминлаш ҳамда унинг ташқи кўринишини замон талабларига мослаштиришга қаратилди.
Таъмирдан олдин подстанция айрим жойларда коррозияга учраган, кабель каналлари тартибсиз ҳолатда бўлганини кўриш мумкин эди. Иш жараёни давомида мутахассисларимиз барча техник ва хавфсизлик талаблари асосида қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш исжҳларини бажариб, қисқа муддатда белгиланган талаб натижасига эришишди.
✅ Бугунги кунда «Наврўз» подстанцияси янгича қиёфа касб этиб, техник ва эстетик жиҳатдан анча яхшиланди. Бу эса, нафақат электр таъминотининг барқарорлигини таъминлайди, балки ҳудудда энергия инфратузилмасининг самарадорлигини ҳам оширади.
Мутахассисларимиз қисқа муддат ичида жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишди. Иш давомида электр қурилмалари текширилди ва таъмирланди, металл конструкцияларда коррозияга қарши бўёқлаш ишлари олиб борилди, кабель каналлари тартибга келтирилди.
Қуйидаги суратларда иш жараёнидан лавҳалар келтирилган.
Таъмир ишлари якунлангач, «Наврўз» подстанцияси янгича қиёфа касб этди. Эндиликда у нафақат техник, балки эстетик жиҳатдан ҳам тартибга келтирилиб, ишончли ва замонавий кўринишга эга бўлди.
Қуйидаги суратларда подстанциянинг таъмирдан кейинги янгиланган ҳолатини томоша қилишингиз мумкин.
► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ:
► ИШ ЖАРАЁНИ:
► ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ:
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot