2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясида 110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмасида 25 кунлик жорий таъмирлаш ишлари бошланди
  • 04.09.2025
  • 28

⚙️  «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан таъмирлаш ишлари доирасида электр қурилмаларини ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

♦ электр жиҳозларини чанг ва ёғлардан тозалаш;

♦ контакт бирикмаларини текшириш ва мустаҳкамлаш;

♦ мойли ускуналардаги мой миқдори ва сифатини назорат қилиш;

♦ изоляция ҳолатини ўлчаш ва баҳолаш;

♦ ҳимоя ва автоматика қурилмаларини синовдан ўтказиш;

♦ ерга улаш ва хавфсизлик тизимларини текшириш.

Юқорида 1-кунлик жорий таъмирлаш жараёнидан фотолавҳалар эътиборингизга ҳавола этилган.

Эслатиб ўтамиз, таъмирлаш ишлари давомида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр таъминоти «ҳалқалаш» усули орқали бошқа тармоқлар орқали барқарор равишда узатиб турилади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati   

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot