Аҳоли ва истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришни таъминлаш мақсадида 35 кВ кучланишли «Ингечка-1» ҳаво электр узатиш линиясида кенг кўламли таъмирлаш ва янгилаш ишлари олиб борилди.
Бригада ходимлари томонидан таянч устунларда бўяш ишлари ва антикоррозион ҳимоя тадбирлари амалга оширилди. Ушбу жараёнлар металл конструкцияларнинг узоқ муддат хизмат қилишини ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилмоқда.
✍️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун