2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Хўжалик хизмати ходимлари учун ҳамкорликдаги ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди
  • 05.09.2025
  • 28

✍️ “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2025 йил 3 январдаги 2-сонли буйруғи ҳамда Филиал бош муҳандиси томонидан тасқдиқланган иш режаси асосида 2025 йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси 42-уйда жойлашган 4 ва 7 қаватли биносида филиал маъсул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар ФВБ инспектор Ж.Хўжамбердиев билан ҳамкорликда ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди.

☄️ Амалий машғулотининг асосий мақсади — бинода ёнғин содир бўлганда, дарҳол 101 ёки 112 рақамига қўнғироқ қилиш ва ўт ўчирувчиларга хабар бериш каби маълумотларни бинога хизмат кўрсатувчи хўжалик хизмати ходимлари томонидан яхши ўзлаштирилиши, шунингдек, эвакувацияга киришиш, агар хавфсиз бўлса, одамлар билан биргаликда хонадан чиқиб кетиш ва алоқада бўлиш каби амалиётлар ҳақида дастлабки тушунчалар бериш бўлди. 

❗️ Агар хонада олов аломатлари — тутун ва чақнаш бўлса, полга ётиб, нафас олиш осонроқ бўлган жойдан ҳаракатланиш, олов ва тутун кўп бўлган жойдан ҳаракатланишдан сақланиш каби тартиб-қоидалар кўрсатиб берилди.

Шунингдек, бинога хизмат кўрсатувчи хўжалик хизмати ходимлари ва қоровуллар учун темир зинаси йўқ кўп қаватли биноларда ташқаридаги кишиларни ёрдамга чақириши лозимлиги тушунтирилди. Айрим ҳолларда бинонинг томига чиқиш (аланга у ерга етиб бориш хавфи бўлмаса) ва қурувчилар темир зинаси (захира зина) орқали пастга тушиш лозимлиги ҳақида ахборот берилди.

Бундан ташқари, нарвон ишлатиб бўлмайдиган (тиғиз вақт) вазиятларда сакраш масофасини қисқартириш учун ерга сакраш жойини иложи борича қўшни том, гулзор, қум тўкилган жой, автомобилнинг усти кабиларни танлаш (3 қаватдан юқори бўлмаганда) зарурлиги тушунтирилди.

⚡️ Тошкент шаҳар ФВБ инспектор Ж.Хўжамбердиев билан ҳамкорликда ёнғинга қарши амалий машғулотда бинонинг ёнғин хавфсизлигига оид асбоб-ускулари кўздан кечириб, уларни тўғри ишлатиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирда Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси мутахассислари, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда Ишлаб чиқариш хўжалик хизмати ходимлари иштирок этишди.

✍️ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati