2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: «Беговот» подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилди
  • 08.09.2025
  • 20

«Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали  мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Беговот» подстанциясидаги Т-1 трансфарматори мукаммал таъмирдан чиқарилди.
 
Мутахассисларимиз юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторнинг мой сатҳи меъёрини, совитиш тизими созлигини ва бошқа техник кўрсаткичларни текшириш бўйича амалий ишларни бажаришди. Бундан ташқари, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор ёрдамида кўрикдан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослари ҳамда контур ерлагичларнинг техник ҳолати назорат қилинмоқда.

Маълумот учун: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мамлакат бўйлаб электр энергиясини магистрал тармоқлар орқали узатиш ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимлаш, шунингдек, электр энергиясининг давлатлараро транзитини амалга оширади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati   

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot