2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Ўрикзор» подстанциясида жорий тамирлаш ишлари амалга оширилди
  • 08.09.2025
  • 23

«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Термиз туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Ўрикзор» подстанциясидаги Т-1 ва Т-2 трансформаторларини навбати билан назорат кўригидан ўтказилганда, қурилмадаги ВС-10 кВ ва РС-10 кВ кучланишли ички ўтувчи изоляторларда техник носозликлар аниқланган. Носозликлар бартараф этилиб, янги ички ўтувчи изоляторлар ўрнатилди. 

Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди.

✍️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ

филиали каналига обуна бўлинг! 

 ⇒http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot