"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 35/6 кВ кучланишли «Р.Аъзамов» подстанциясида Т-1 трансформаторининг совитиш тизими — радиатор қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚡️ Ушбу ишлар совитиш тизимининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлашга, шунингдек, энергия тизимининг умумий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мазкур профилактик чора-тадбирлар келаётган мавсумда электр таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, юкламанинг кескин ошган пайтларида ускуналарнинг бардошини ошириш ҳамда истеъмолчиларга барқарор энергия етказиб беришни таъминлашга йўналтирилган.
Тайёрлов ишлари доирасида бошқа техник воситалар ва жиҳозларнинг ҳам техник кўрикдан ўтказилиши, эскирган қисмларнинг янгиланиб, меъёрий ҳолатга келтирилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун: «Р.Аъзамов» подстанцияси Ховос туманидаги бир қатор аҳоли пунктлари ва ижтимоий объектларни электр энергияси билан таъминлайдиган тақсимловчи тармоқларга қувват узатади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot