2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 09.09.2025
  • 30

Электр энергиясини узлуксиз ва хавфсиз етказиб бериш ҳамда электр узатиш тизимларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 110/35/10 кВ кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

❇️ Ўчиргичнинг ташқи ҳолати, изоляция элементлари ва механизмлар кўздан кечирилди; 

❇️ Мой даражаси ва сифати назорат қилинди; Ўчиргич ичидаги диелектрик мой намунаси олиниб, лаборатория шароитида анализ қилинди; Контакт ва изоляция қаршилиги ўлчанди;

❇️ Контакт ва боғловчи қисмларнинг механик ишлаши текширилди; Контактларнинг ёпилиши ва ажралиш тезлиги ўлчанди.

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг 844-сонли тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

t.me/AndijonMET_Axborot