Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли 110/10 кВ кучланишли «Бухоро» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:
⚡️ Трансформатор Т-1 ҳамда унинг боғламларида олиб борилган ишлар муваффақиятли якунланиб, релели ҳимоя ҳамда электр синов хизмати ходимлари томонидан синов ва ўлчов ишлари бажарилди.
Шунингдек, ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари созлиги текширилди.
Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди.
✍️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали