2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли “Ангор ” подстанциясидаги куч трансформатори юқори қувватлисига алмаштирилди
  • 11.09.2025
  • 16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали балансидан “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган, Сурхондарё вилояти, Ангор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ангор» подстанциясидаги куч трансформаторининг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилди.

2 кун давомида мутахассислар томонидан подстанциясида ТДТН-10000/110 русумли Т-2 (10 МВА) куч трансформаторини ТДТН-25000/110 русумли (25 МВА) куч трансформаторига алмаштирилди.

Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди.

Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётлар бажаришди. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқди.

✔️ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Демонтаж ва монтаж қилинган Т-2 куч трансформаторига кучланиш бериш жараёни

Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти, Ангор туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Ангор» подстанциясида Т-2 куч трансформаторининг юкламалари меёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштирилди. 

Этиборингизга ҳавола этилаётган видео лавҳада трансформаторга кучланиш бериш жараёни акс этган.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ

филиали каналига обуна бўлинг! 

 ⇒http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot