Аввал хабар берганимиздек, истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш ҳамда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиал тасарруфига қабул қилинган 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» ҳамда «Асака» подстанцияларида модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
Совуқ кунлар бошланмасдан олдин қувват ошириш ишларини тугатиш мақсадида куну тун иш ташкил қилинган.
Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди.
Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали