“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясида 2025–2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида режалаштирилган дастурий ишлар доирасида жорий таъмирлаш амалиётлари бажарилди.
Таъмирлаш жараёнларида подстанциянинг асосий ускуналари техник ҳолати кўздан кечирилди, аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи бир қатор амалиётлар бажарилди.
Хусусан:
• Т-2 ва 2-сонли 10 кВ кучланишли электр қурилмаси шиналар тизими чангдан тозаланди, шунингдек, контактларнинг бўшаган жойлари мустаҳкамланди;
• Изоляторлар махсус воситалар ёрдамида тозаланиб, диелектрик мустаҳкамлиги тикланди;
• «Оқолтин-1» 110 кВ кучланишли мойли ўчиргич (ВМТ 110 кВ) техник кўрикдан ўтказилди;
• Мойли ўчиргичларнинг мойи янгисига алмаштирилди;
• Тепловизор ёрдамида ўтказилган назоратда 110 кВ кучланишли Т-2 трансформатор ажраткичида аниқланган контакт қизиши бартараф этилди.
⚡️ Мазкур таъмирлаш ишлари электр тармоқларининг ишончлилигини ошириш, ускуна ва жиҳозларнинг сифатли ишлашини таъминлашга хизмат қилади. Барча ишлар малакали муҳандислар ва техниклар томонидан мутахассислар назорати остида пухта бажарилди.
“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари давом этмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot