2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 35/10 кВ кучланишли «Раушан» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 15.09.2025
  • 33

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли «Раушан» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди

⚙️ Энергетика объектида қуйидаги техник-профилактик ишлар олиб борилди:

▪️ Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди.

▪️ Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди.

▪️ Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди.

▪️ Мойли ўчиргичлар техник текширувдан ўтказилди.

Ушбу профилактик ишлар ҳудуддаги истеъмолчиларнинг барқарор ва ишончли электр таъминотини таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг 844-сонли тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ  

каналига аъзо бўлиш учун 

 t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot