2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 16.09.2025
  • 17

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 35/6 кВ кучланишли «Ингичка» подстанциясида Т-1 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиб, релели ҳимояси текширилди. Шунингдек, 35/6 кВ кучланишли «Шўр» подстанциясида Т-2 трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ушбу профилактик ишлар ҳудуддаги истеъмолчиларнинг барқарор ва ишончли электр таъминотини таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг 844-сонли тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot