Кеча, 15 сентябрь куни Австриянинг Вена шаҳрида бошланган Халқаро атом энергияси агентлиги (XAEA)нинг 69-Бош конференциясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Ташриф доирасида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов агентликнинг бош директори Рафаэл Гросси ҳамда унинг ўринбосарлари билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ҳукумати ва XAEA ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “йўл харитаси” имзоланди.
Маълумот учун: XAEAнинг Бош конференцияси 180 та аъзо давлат вакилларини бирлаштиради ва ташкилотнинг келгуси йилга мўлжалланган стратегик йўналишини белгилайди, замонавий таҳдидлар шароитида унинг фаолияти долзарблиги ва самарадорлигини таъминлайди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/17738
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати