Тошкент вилояти
⚡️ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А. Исақулов 35—110—220 ва 500 кВ кучланишли подстанциялар ҳамда электр узатиш тармоқларида 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига чиқди.
Хизмат сафарининг дастлабки манзили Олмалиқ кон-металлургия комбинати энергетика объектлари бўлди. Мутахассислар йирик саноат корхонаси ишлаб чиқариш объектлари электр таъминотини яхшилаш мақсадида қурилаётган линияга оид масалалар муҳокама этилди..
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 ноябрдаги 363-сон қарорига мувофиқ "Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатини электр энергияси билан таминловчи 220 кВ кучланишли «Л-Кс-А» электр узатиш тармоғи модернизация дастурига киритилган бўлиб, линия янгидан қурилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати