2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: 110/35/6 кВ кучланишли «Янгиқўрғон» подстанцияси ~ Ғаллаорол тумани
  • 16.09.2025
  • 17

Жиззах вилояти

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига бўлиб турибди.

⚡️ Хизмат сафарининг навбатдаги объекти «Жиззах» магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/6 кВ кучланишли подстанция бўлди. 

Подстанцияда мавжуд қуввати 15 000 кВА бўлган 2 та ва қуввати 25 000 кВА бўлган 2 та трансформаторнинг юкламаси, ёғ сатҳи, совитиш ва ҳимоя тизими, шунингдек, очиқ тақсимлаш қурилмаларининг техник-муҳандислик ҳолатини кўздан кечириб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. 

Бундан ташқари, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси "Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиали директорининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ҳисоботини тинглаб, вилоят ҳудудида олиб борилаётган амалиётлар белгиланган рега-графикка мувофиқ бажарилаётганини ўрганди. 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati