2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли “Олмос сой” электр узатиш тармоғида цинган изоляторлар алмаштирилди
  • 17.09.2025
  • 21

✍️  “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг юқори кучланишли ҳаво тармоқларига хизмат кўрсатувчи мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли “Олмос сой”  электр узатиш тармоғи таянчларида цинган изоляторларни алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ишлар 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик ҳамда электр тармоғининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилди.

Техник хизмат кўрсатиш жараёнида барча хавфсизлик меъёрларига қатъий амал қилинди.

Шунингдек, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot