2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Малек» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 17.09.2025
  • 7

✍️ “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник-профилактик тадбир амалга оширилди.

⚡️2025 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида Сирдарё тумани ҳудудида жойлашган 35/10 кВ «Малек» подстанциясининг 10 кВ кучланишли 1- ва 2-секцияларида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таъмирлаш-созлаш ишлари давомида:

► 10 кВ кучланишдаги ажратгичлар ва юклама остида ишловчи ажратгичлар техник кўздан кечирилди;

► Контакт бирикмалар, шиналар ва изоляторлар тозаланди ва мустаҳкамланди;

► Диссоннесторълар (ажратгичлар)нинг механик қисмлари созлаб чиқилди;

► Ҳимоя воситалари синовдан ўтказилди ва зарур ҳолларда янгиланди;

► Ёритиш тизими, ерга улаш контурлари ҳолати текширилди.

Ушбу таъмирлаш ишлари ҳудуд электр тармоқларининг ишончлилиги ва авариявий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, куз-қиш мавсумида сифатли электр энергияси етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

Ишлар мутахассислар томонидан белгиланган хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, сифатли ва белгиланган муддатларда якунланди.

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон МЭТ” АЖга ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot