2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Найман» подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилди
  • 17.09.2025
  • 61

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш доирасида 35/10 кВ кучланишли «Найман» подстанциясида модернизация ишлари бажарилди. 

Жумладан,  қуввати 6300 кВА бўлган трансформатор ўрнига 16000 кВА қувватга эга янги трансформатор ўрнатилди.

Мазкур ишлар истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор қилиш, куз-қиш мавсумида электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг 844-сонли тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot