Самарқанд вилояти
Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига бўлиб турибди.
35/6 кВ кучланишли подстанцияда мавжуд қуввати 16 000 кВА бўлган 1 та ва қуввати 6300 кВА бўлган 1 та трансформаторнинг юкламаси, ёғ сатҳи, совитиш ва ҳимоя тизими, шунингдек, электр қурилмаларининг техник-муҳандислик ҳолатини кўздан кечириб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати