Самарқанд вилояти
Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига бўлиб турибди.
⚡️ Хизмат сафарининг навбатдаги объекти "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги, Магистрал электр тармоқлари модернизация лойиҳасининг Иккинчи босқич дастурига киритилган энергетика объекти — 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Чўпон-ота» подстанция бўлди.
Подстанцияда айни пайтда мавжуд 6 та трансформаторларидан: қуввати 16 000 ва 20 000 кВА бўлган 2 та трансформаторлар ўрнига 2 та 40 000 қувватли трансформатор ўрнатиш олиб борилмоқда.
Мутахассислар билан амалга оширилаётган ишларнинг сифати, муддати ва техник-муҳандислик ечимларига оид масалалар таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, подстанциянинг бошқа трансформаторлари юкламаси, ёғ сатҳи, совитиш ва ҳимоя тизими, шунингдек, очиқ тақсимлаш қурилмаларининг ҳолати кўздан кечириб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали директорининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ҳисоботини тинглаб, вилоят ҳудудида олиб борилаётган амалиётлар белгиланган режа-графикка мувофиқ бажарилаётганини ўрганди.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати