Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига бўлиб турибди.
110/35/6 кВ кучланишли подстанцияда мавжуд, ҳар бирининг қуввати 16 000 кВА бўлган 2 та трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи, совитиш ва ҳимоя тизими, шунингдек, электр қурилмаларининг техник-муҳандислик ҳолатини кўздан кечириб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, энергетика объектида ишчи-ходимлар учун яратилаётган меҳнат шароити — қурилаётган қўшимча бинолар, подстанциянинг атрофини ўраш, навбатчилар хонасини таъмирлаш иш жараёни ўрганилди.
Маълумот ўрнида: "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги, Магистрал электр тармоқлари модернизация лойиҳасининг Иккинчи босқич дастурига киритилган мазкур энергетика объектига ҳар бирининг қуввати 40 000 кВА бўлган 2 дона трансформатор ўрнатиш белгиланган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати