2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Гулбаҳор» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 18.09.2025
  • 19

✍️ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Термиз туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Гулбаҳор» подстанциясидаги Т-1 куч трансформатори назорат кўригидан ўтказилди.

Таъмирлаш-созлаш ишлари давомида:

► 10 кВ кучланишдаги ажратгичлар ва юклама остида ишловчи ажратгичлар техник кўрикдан ўтказилди; 

► Контакт бирикмалар шиналар ва изоляторлар тозаланди ҳамда мустаҳкамланди; 

► 110 кВ кучланишли ажратгичлар механик кўрикдан ўтказилди; 

► Релели ҳимоя воситалари синовдан ўтказилди ва зарур ҳолларда янгиланди; 

►Ёритиш тизими, ерга улаш контурлари ҳолати текширилди; 

► Мойли ўчиргичлар техник ва механик текширувдан ўтказилди. 

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati   

❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ

филиали каналига обуна бўлинг! 

 ⇒http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot