✍️ «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари таянч устунларининг остки қисмлари бегона ўтлар ва тупроқ қолдиқларидан тозаланди, металл конструкцияли таянч устунларининг бетон қопламаси билан туташ қисми техник-профилактик тадбирлар натижасида мустаҳкамланди.
⚡️ Жумладан, 110 кВ кучланишли Л-30-Х-2 ҳамда «Дружба-1» линиялари таянч устунларининг остки қисмларидаги мустаҳкамланди. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.
Мазкур ишлар натижасида:
► электр тармоқларининг хавфсизлиги ва мустаҳкамлиги ошади;
► қисқа туташув ва фавқулодда носозликларнинг олди олинади;
► узлуксиз ва барқарор электр энергияси таъминоти кафолатланади.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ