Хашимова Дилдора Хуррамовна — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Д. Хашимова бунга қадар Солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — раиснинг матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги орқали ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра амалга оширилди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/17771
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати