”Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалининг Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва юқори кучланишли линияларда ишончлиликни ошириш мақсадида профилактик ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 220 кВ кучланишли Л-СЛ-2 электр узатиш ҳаво тармоғида қуйидаги ишлар бажарилди:
♦ 56-сонли таянч устунида юқори фазадаги 14 дона (ПМ-4,5) русумли чинни изоляторлар (ПСД-70Э) русумли шиша изоляторларга алмаштирилди. Шунингдек, чақмоққа қарши тросдаги 1 дона (ПМ-4,5) русумли изолятор ҳам замонавий (ПСД-70Э) русумли шиша изоляторга алмаштирилди.
♦ 57-сонли таянч устунида чақмоққа қарши трос шлейфи созланди ва қўшимча равишда ёй сўндирувчи қурилма ўрнатилди.
❗️ Ушбу ишлар электр узатиш тармоқларининг ишончлилигини ошириш, авария хавфини камайтириш ва истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot